Асосий нишон - Холанд!

“Барселона” раҳбарияти “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд учун курашни давом эттирадиган бўлди, деб хабар тарқатмоқда Испаниянинг Sport.es сайти.

Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар ёзги трансферлар мавсуми учун норвегиялик ҳужумчини асосий нишон қилиб белгилади. Жамоа бош мураббийи Хави ҳужум чизиғини кучайтиришни талаб қилмоқда.

Мутахассисларнинг тахминига кўра, “Барселона” футболчи учун таклиф қиладиган шартноманинг молиявий томонлари “Манчестер Сити”никидан камтарроқ бўлади. Бироқ, улар ҳужумчининг Испания чемпионатида тўп тепиш истаги устунлик қилишига ишонмоқда. Чунки Бундеслигадан Англия премьер-лигасига йўл олган аксарият юлдузлар инглиз футболига мослаша олмайди.

2020 йилдан бери дортмундликлар сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган юлдузга “Барселона”нинг ашаддий рақиби “Реал” ҳам харидор ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!