
Асосий таркибда майдонга тушиб, гол урган Шомуродовнинг баҳсдаги статистикаси билан танишинг
"Истанбул Башакшеҳир" Туркия Суперлигаси 5-тури доирасида "Бешиктош" меҳмони бўлди. Мазкур баҳсда легионерларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп тепаётган Истанбул жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Баҳсни асосий таркибда бошлаган Шомуродов 71-дақиқада ҳисобни очди, бироқ рақиб вакиллар беллашув якунига қадар мазкур голга 2 маротаба жавоб қайтарди. Файзуллаев эса 90+3-дақиқада захирадан майдонга туширилди.
Элдор Шомуродовнинг мазкур тўқнашувда қайд этган кўрсаткичлари билан танишинг:
Асосий кўрсаткичлар:
Майдондаги дақиқалар: 85
Голлар: 1
Голли узатма: 0
Аниқ узатмалар: 18/22 (82%)
Дарвоза томон зарбалар: 2
Тўпга тегиниш: 32 марта
Калит узатма: 1
Тўпни йўқотиш: 7
Қоидабузарлик: 1
Ишлаб олинган жарима зарбаси: 2
Ҳаводан узатма: 1
Тўп учун кураш (ғалаба): 7(3)
Ҳаводаги дуэллар (ғалаба): 4 (1)
Фикрлар