Футзал Осиё кубоги. Ярим финалнинг учинчи иштирокчиси номи маълум

  • 03.02.2026 16:36
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри мезбонлик қилаётган қитъа биринчилигининг чорак финал баҳслари давом этмоқда. "С" гуруҳини пешқадам сифатида якунлаган Япония терма жамоаси Афғонистонга қарши паркетга чиқди. Учрашувда кунчиқар юрт вакиллари йирик 6:0 ҳисобида рақибни мағлуб этиб, ярим финал чиптасига эга чиқди. Энди японлар Вьетнам ва Индонезия учрашуви ғолибига қарши ярим финалда баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!