Асрор Алиқулов: "Ақллироқ футбол ўйнаш керак"
Про лиганинг 2-турида “Шўртан” жамоаси ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди. Лекин ғалаба қозониш иккала клубга ҳам насиб қилмади – 0:0. Учрашувдан сўнг, “Шўртан” бош мураббийи Асрор Алиқулов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- “Бухоро” жамоасининг қандай ҳужум қилишини ва ўйин кўрсатишини билган ҳолда тактикани ўзгартирдик. Биринчи бўлимда яхши имкониятларга ҳам эга бўлдик. Афсуски, гол уролмадик. Бу эса учрашув охирларида таъсир қилди, дейиш мумкин.
“Бухоро” таркибидаги футболчилар Суперлигада ўйнашган ва қолганлари про лига савиясида. Шунга қарамай, футболчиларимиз қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.
“Турон”га қарши ҳам йигитларимиз яхши ўйнашганди. Рақибда имконият кам бўлганди. Аммо улар бир киши кам бўлиб қолганидан кейин хатоимиз ва ақлсиз футбол ўйнаганимиз туфайли ютқаздик. Шундан кейин ҳам ўйинчиларимизни бугунги учрашувга тайёрлаш осон бўлгани йўқ. Ҳатто, биз мураббийлар ҳам “Турон” билан беллашувдан кейин тўлиқ тиклана олганимиз йўқ.
Бу сафарги рақиб янада жиддийлиги, “Турон”дан кам эмаслигини футболчиларга уқтирдик. Индивидуал хатоларни ҳисобга олмаганда, жамоамиз яхши ўйнади. Ақллироқ футбол ўйнашни йигитларга тушунтиряпмиз. Чарчаб қолиш аломати эса кўп тўп йўқотишдан келиб чиқди.
Фикрлар