Асрор Алиқулов: "Кам сонли имкониятларимиздан гол ура олмадик"

Про лиганинг 13-туридаги марказий ўйин “Машъал” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари иштирокида бўлиб ўтган. Ушбу беллашувда муборакликлар ўз уйида 0:1 ҳисобида ютқазди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Машъал” устози Асрор Алиқулов қуйидагиларни айтди:

"Ўйинга тайёрланиш жараёнида рақибнинг ҳимоявий ўйин кўрсатиши, қарши ҳужумларда Анвар Ҳожимирзаевнинг тезлигидан фойдаланиш, ҳужумга ўтишда олдинги чизиқдаги баланд бўйли футболчисига тўпни узатиш...Биз олдиндан уларнинг режасига тайёрлангандик. Афсуски, биринчи бўлимда тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятлар яратдик. Кам сонли имкониятлардан гол ура олмадик.

Ҳозир кўпроқ танишув жараёни. Уларнинг кучли ёки кучсиз томонлари, ўйинни ҳис қилиш ҳолатлари, умуман яхшироқ ҳаракат қилишларини кутгандим. Ўйлайманки, бундан ҳам яхшироқ ўйнашлари мумкин. Ҳозирча футболчимиз 30 фоиз кучи билан ўйнаяпти. Жисмоний томонлама ҳам унчалик тайёр эмас.

Бугун ўйин томоналама қўқонликлар кучлилик қилди, дея олмайман. Кўпроқ ўйинчилари Суперлигада ўйнашган. Шунинг эвазига қайсидир вазиятларда устунлик қилишяпти. Ҳакамни ҳам айтиб ўтишга мажбурман. Юқори ўринлардаги клублар ва очко йўқотиши қимматга тушиши мумкин бўлган баҳсларга яхшироқ, ва ўйинга мос ҳакам тайинланиши керак, деб ўйлайман. Учрашувда жуда яхши ҳакамлик қила олди, дея олмайман.

Ўзимни янги деб ҳисобламайман. Айтиш мумкинки, “Машъал” менга жуда қадрдон жамоа. Олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Бир неча йиллар давомида “Узбекнефтгаз” “Машъал”ни қўллаб-қувватлаган. Миннатдорчилик билдирамиз, клубдан катта футболчилар, катта номлар етишиб чиқди. Ҳозирги янги ҳомийимиз ҳам қўллаб-қувватлаяпти. Улар ажратган маблағларни ва ёрдамларини оқлашга, ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахриддин М.З.
09/08/2023 07:53
Футбол ўйнаб, ўйинни тушунган хам, тушунмаган хам тренер бўлаверар эканда. Қизилқумни аутсайдерга айлантириб, энди яна бахонасини эшитинг.