Асрор Алиқулов: "Тезкор ҳужум орқали рақибни хато қилишга мажбур қила олдик"
Про лиганинг 19-туридаги марказий учрашувда “Бухоро” “Машъал” билан куч синашди. Турнир жадвалидаги икки етакчи ўртасидаги беллашувда муборакликлар сафарда ягона гол эвазига пешқадамни иккинчи марта мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдилар. Ўйиндан сўнг “Машъал” бош мураббийи Асрор Алиқулов қуйидагича муносабат билдирди.
- “Бухоро” кўпроқ стандартлардан ҳужум қилишини билган ҳолда шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Футболчилар ўзларини яхши кўрсата олдилар. Тезкор ҳужум орқали рақибни хато қилишга мажбур қила олдик. Ҳисобда олдинга чиқдик ва натижани сақлаб қолдик. Охирги сонияларгача “Бухоро” катта куч билан ҳужум қилди. Бу ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бош ҳомийимиз – “НБУ” банкини 33 йиллигига ушбу ғалабамизни жамоамиз номидан туҳфа қиламиз.
- Ўйин бошида жамоангиз пенальтидан унумли фойдаланди. Нима деб ўйлайсиз, агар пенальти бўлмаганида ўйин қандай натижа билан тугарди?
- “Бухоро” бир нечта учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келяпти. Шуни ҳам ҳисобга олганмиз. Адашмасам, “Бухоро” охирги мағлубиятини фақат бизнинг жамоадан қабул қилиб олган. Ўйинчиларимизга яхшилаб уқтирдик. “Бухоро”нинг ўйинини ўрганиш жараёнида кўп клублар бу жамоага қарши позицион ҳужум қила олмаганлар. Шу нарса “Бухоро”га муаммо келтириши мумкин экан. Ҳисоб 0:0 бўлиб турганида ҳам биз барибир голли вазиятларни яратишга ҳаракат қилардик. Ўйин қандай кечиши ҳақида олдиндан бирор нима айтиш қийин.
Фикрлар