Ads

Бундан бироз аввал УЕФА Европа лигаси сўнгги саралаш раундининг плей-офф жавоб баҳсидан ўрин олган “Астана” ҳамда АПОЭЛ жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳам 1:0 ҳисоби қайд этилгач икки ўйин натижасига кўра ҳисоб 1:1 кўринишига келди. Шу тариқа ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад қўшниларимизга насиб этди ва улар мусобақанинг гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

“Астана” Қозоғистон – АПОЭЛ Кипр 1:0 (1:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 2:1

30 август, «Астана Арена»

Гол: 1:0 – 16, пенальти Педро Энрике.

“Астана” – Эрич, Постников, Шомко, Рукавина, Аничич, Кляйнхайслер (Бейсебеков, 99), Маевский (Логвиненко, 120), Мужиков (Ришард, 53), Томасов, Педро Энрике, Кабананга (Янга, 84).

АПОЭЛ – Ватерман, Вурос (Генцоглу, 120), Карлао, Кажу, Нсуэ, Захид (Де Винсенти, 64), Нуну Мораиш, Лукас, Шаллаи, Аль-Тамари (Эфрем, 84), Гучаннежад (Деллаторре, 94).

Огоҳлантиришлар: Мужиков (13), Карлао (16), Шаллаи (18), Ришард (57), Шомко (74), Аничич (98), Педро Энрике (108).

Дастлабки ўйин: 0:1