"Фиорентина" клуби ёзги трансферлар даврида ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясига футболчи харид қилмоқчи.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, флоренцияликларнинг шорт-листидан 3 та футболчи жой олган. Булар Лукас Пакета ("Милан"), Руслан Малиновский ("Аталанта") ва Родриго де Паулдир ("Удинезе").

Пакетанинг трансфери 28 млн евро, Малиновскийники 14 млн евро, де Паулники эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)