"Атлетик" "Ювентус" форвардини қўлга киритмоқчи
"Ювентус"ниннг аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Игуаин "Атлетик Бильбао" қизиқишлари доирасига кирди.
Marca нашри хабарига кўра ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган "йўлбарслар" аргентиналик футболчи билан эркин агент мақомида шартнома имзолашга уриниб кўришмоқчи.
Жорий мавсумда 32 ёшли ҳужумчи "бьянконерлар" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб саккиз гол ва шунча асистга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Ювентус" Игуаин билан шартномани узайтириш ниятидалиги хабар қилинган эди.
Фикрлар