"Атлетико", "Милан" ва "Боруссия Д" бир футболчи учун кураш бошлади

  • 09 Jun 12:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Атлетико", "Милан" ва "Боруссия Д" клублари "Лилль" ярим ҳимоячиси Жонатан Иконе учун рақобат бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, ушбу клублар 23 ёшли франциялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Ўз навбатида "Лилль" етакчи футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас, бироқ молиявий томондан яхши таклиф бўлса, уни кўриб чиқиши мумкин.

Иконе асли ПСЖ клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У якунланган мавсум "Лилль" сафида жами 48 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.

Жонатаннинг “Лилль” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!