"Атлетико" АПЛдан ҳимоячи олиб келишга яқин турибди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, "Тоттенхэм" ҳимоячиси Мэтт Доэрти "Атлетико"га ўтишга яқин турибди.
Маълумотларга кўра, томонлар 31 ёшли футболчини ижарага олиш борасида келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Доэрти 2020 йилнинг ёзида "Вулверхэмптон"дан "Тоттенхэм"га ўтган эди. Ҳимоячи жорий мавсум "шпорлар" сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.
"Transfermarkt" портали Ирландия терма жамоаси футболчисини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!