"Атлетико" ашаддий рақиб "Реал"га қарши дерби олдидан муҳим футболчисини йўқотди
«Атлетико» Мадриднинг марказий ярим ҳимоячиси Пабло Барриос мушак жароҳатига учради ва яқин вақт ичида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, испаниялик футболчида муаммолар «Ливерпуль»га қарши Чемпионлар лигаси учрашуви (1:2) пайтида юзага келган. Олинган жароҳат сабаб Барриос Испания чемпионати бешинчи туридаги «Реал Сосьедад»га қарши ўйинни аниқ ўтказиб юборади.
Шунингдек, еттинчи турда ашаддий рақиб «Реал»га қарши дербида майдонга тушиши ҳам деярли истисно этилмоқда.
Жорий мавсумда Барриос барча мусобақалар доирасида бешта ўйинда майдонга тушди ва бир голли пас муаллифига айланди.
«Реал Сосьедад» – «Атлетико» учрашуви 13 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.

Фикрлар