"Атлетико" етакчисини узоқ вақт сақлаб қолмоқчи

CHERY AUTO

"Атлетико" франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда журналист Руди Галетти хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, мадридликлар 33 ёшли футболчи билан яқин ойларда янги битим имзолайди. Томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборган. "Матрасчилар" французни жамоанинг етакчиси сифатида кўрмоқда. 

Маълумот учун, Антуаннинг "Атлетико" билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!