Ads

Айни дамда Аргентинада гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланадиган “Маймунлар” деб аталувчи жиноий гуруҳ устидан суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тўда Санта-Фе провинциясида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланиб келган. Эътиборлиси, Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Анхель Корреа ушбу жиноий тўдага алоқадорликда гумон қилинмоқда. Энди Корреа гувоҳлик бериш учун судга чақирилиши мумкин.

Маълумот учун, 22 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум Ла Лигада жами 22та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.