"Атлетико" ҳужумчисига "Милан"дан жиддий қизиқиш бор

"Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората карьерасини "Милан"да давом эттириши мумкуин. 

"Россонерилар" Моратани юқори классдаги футболчи, деб ҳисоблайди. Испания терма жамоаси ҳужумчиси аллақачон Италия чемпионатида тўп тепиб улгурган. Альваро ёлғиз ҳужумчи ва тандем сифатида ҳужумда ҳаракат қила олади. 

Жорий мавсумда 30 ёшли форвард Ла Лиганинг 26 ўйинида майдонга тушиб, 10 та гол ҳамда 2 та ассист муаллифига айланган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!