"Атлетико" Мадрид клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Киран Триппьернинг трансфери борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, “матрасчилар” 29 ёшли англиялик футболчини 20 млн еврога баҳоламоқда. Унга эса АПЛ клубларидан, асосан “Бёрнли”дан таклифлар бўлмоқда.

Триппьер жорий мавсум “Атлетико” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)