"Атлетико" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ва Феликсдан дубль

Ла Лига 30-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Алавес" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Матрасчилар" сафида Феликс ҳамда Суарес дубль қайд этди. Меҳмонларнинг ягона голига Эскаланте муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, Симеоне шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 57 тага етказиб олган ҳолда, Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. 22 очкоси бор "Алавес" сўнгги поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!