Австриялик боксчи касалхонада, дўсти эса ўлик ҳолда топилди

  • 1 ноябрь, 2024, 17:07
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Кеча австриялик боксчи Жейсон Тонкин британиялик дўсти (исми очиқланмаган) билан Таиланддаги меҳмонхоналардан бирида тунаб қолган эди. 

Бугун эрталаб британиялик йигит ўз хонасида ўлик ҳолда топилган. Бунга дастлабки гувоҳ - боксчи Тонкин бўлиб, у дархол меҳмонхона ходимларини ёрдамга чақирган. Кейинчалик, у ва дўстининг қонида гиёҳванд моддалар аниқлангач, шифокорлар уларни касалхонага олиб кетди. Бу ҳақда "The Dail Mail" нашри хабар бермоқда.

Ушбу вазиятни чуқурроқ ўрганиш мақсадида жиноят иши очилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!