Айтана Бонмати: "Ямал "Олтин тўп" маросими орқали улғаяётганини исботлади"

Испания аёллар миллий терма жамоаси ва "Барселона" клубининг етакчи футболчиси Айтана Бонмати Ламин Ямалнинг "Олтин тўп" маросимида ўзини қандай тутганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Ўша куни маросим вақтида Ямални ўзим учун қайтадан кашф этдим. Бир пайт у мендан исминг "Олтин тўп"га ўйиб ёзилганми ёки йўқми деб сўради. Кейин мен совринни кўришни хоҳлайсанми деб сўрадим.

Ямал табассум билан деди: "Мен унга тегмайман. Яхшиси кўрмаганим ҳам маъқул деб айтди". Шундан билдимки, ўзини катта давраларда қандай тутиши ва бундай ҳозиржавоблик билан суҳбат қилиши уни улғаяётганини исботлади
", - деди Бонмати.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" аёллар жамоасининг футболчиси Айтана Бонмати кетма-кет иккинчи йил "Олтин тўп"га эга чиққан бўлса, 17 ёшли вундеркинд Ямал энг яхши ёш футболчи совринини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!