Азамат Нуфтиллаев Ҳабиб Нурмагомедовнинг промоушенида жанг ўтказади
Ҳамюртимизга омад тилаймиз.
Ўзбек ММА оламида "аждар" лақаби билан яхши танилган Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Сайтимизга яқин манбаларнинг хабар қилишича, ҳамюртимиз 9 февраль санасида кейинги беллашувида иштирок этади.
EFC промоушенида фаолиятини олиб бораётган Нуфтиллаевнинг рақиби ким бўлиши ҳозирча номаълум. Унинг профессионал рекорди 6-0 ни ташкил этади.
Жанг тафсилотлари ҳақидаги хабарларни сайтимиз орқали кузатишда давом этинг.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар