Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум

  • 10 август, 2021, 11:11
  • 0
  • MMA

18 август куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ММА кечаси ташкил қилинади. Қўшни давлатнинг энг машҳур промоушенларидан бири “Alash Pride” навбатдаги Гран-При турнирини ўтказади. Албатта, ушбу кечада ўзбекистонлик жангчилар ҳам октагонга кўтарилади.

Жумладан, “Аждар” номи билан машҳур оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Азамат Нуфтиллаев (8-0) ҳам навбатдаги жангини ўтказади. Унга қирғизистонлик Медербек Нурмамат Уулу рақиблиқ қилади.  

Маълумки, “Alash Pride”  промоушени мана шундай жанг кечаларини қойилмақом тарзда ўтказиш тажрибасига эга. Бунга 2013 йилда ташкил қилинган “Титанлар жанги” дея номланган турнир ҳам мисол бўла олади. Айнан ўша Гран-Прида марҳум Мурод Хонтўраев, Азамат Баҳодурзода ва Александр Столяров каби оғир вазн тоифасидаги юлдузларимиз иштирок этиб, ажойиб натижалар қайд этишган эди.

Мазкур Гран-При ҳам худди “Титанлар жанги” турнири каби ажойиб тарзда ўтказилади ва ўз ўрнида Нуфтиллаев чиройли ғалабаси билан барча юртдошларимизни хурсанд қилади, деган умиддамиз.

Олға “Ўзбек аждари”!

азамат

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!