Азар 11 млн еврога Мадриддан уй сотиб олди (ФОТО)

Мавсумлар оралиғида “Челси”дан “Реал”га кўчиб ўтган вингер Эден Азар Мадриддан 11 миллион еврога ажойиб уй сотиб олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу уй Испания пойтахтининг энг гўзал тумани – Ла Финкада жойлашган бўлиб, ушбу уйда аввал машҳур қўшиқчи Алехандро Сансу яшаган.

Азарнинг янги уйида 6 та ётоқхона, бассейн, тренажёр зали, кинозал мавжуд. Хатто, ховлида ихчам боғ ва ажойиб теннис корти бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
16/08/2019 13:32
Пулинг булса чунтакда дам олсан Мадрид да Азаржон