Азар: Бразилия? Ҳали биз ҳам, улар ҳам чорак финал масаласини ҳал қилганимиз йўқ
Ads

Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар ЖЧ-2018нинг чорак финалида Бразилияга тўқнаш келиш мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бразилия? Биз ҳали кейинги босқичга чиққанимизча йўқ, шу қатори улар ҳам. Шу боис ҳозир бу ҳақда гапириш ўринли эмас”, - дейди Азар.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия бугун нимчорак финалда Японияга қарши, Бразилия эса Мексикага қарши баҳс юритади. Агар улар ушбу босқичдан ўта олишса чорак финалда ўзаро тўқнаш келишлари мумкин.