Азар "Челси"га қайтишга ваъда берди

“Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар “Челси” мухлисларига яна Лондонга қайтишга ваъда берди.

“Бу ердаги саргузаштим якунланиши билан мен яна қайтаман. Мен имкон қадар “Челси”нинг барча ўйинларини кузатишга ҳаракат қиляпман, аммо, ҳаммасига ҳам улгурмаяпман”, - деб ёзади бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Азар “Реал” сафига жорий ёзги трансферлар даврида 100 млн евро эвазига “Челси”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!