Азар ҳали сингани йўқ!
“Реал”да ўзини кўрсата олмаган Эден Азар ҳали юқори савияда ўйнашга қодир. Ҳар ҳолда келажаги йўқ, деб қаралаётган бельгиялик футболчининг харидорлари кўпайиб бораётгани шундан далолат бермоқда.
Todofichajes нашрининг хабар беришича, ёши 30 дан ўтганига қарамай, Азар Германия, Италия ва Англия юқори дивизионларида фаолиятини давом эттириши мумкин. Сўнгги маълумотларга кўра, унга “Боруссия Д”, “Милан”, “Ньюкасл” ва “Вест Хэм” каби клублар шартнома беришга тайёр.
“Реал” хўжайинлари ҳам катта маош олувчи футболчидан тезроқ қутилмоқчи. Чунки “Қироллик клуби” ёзда ўз таркибига Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни қўшиб олишга уриняпти. Агар янги авлод вакиллари келадиган бўлса, ўз ишини уддалай олмаётган Азарга Мадрид клубида нон қолмайди.
Азар жорий мавсумда 15 марта майдонга тушиб, битта гол урди холос.
Фикрлар