Азар "Леванте"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин, Зидан уни қайдномага киритди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган “Леванте”га қарши ўйин қайдномасини эълон қилди.

Эътиборлиси, жароҳати сабаб мавсум стартини ўтказиб юборган бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азар ҳам ушбу қайдномага киритилди.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Альфонс Ареоля, Диего Альтубе.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Начо, Эдер Милитао, Марсело.

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Тони Кроос, Эден Азар, Хамес Родригес, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лука Йович. 

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Леванте" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!