Азмун "Байер" билан шартнома имзолагани учун "Зенит" томонидан жазога тортилади

“Зенит”нинг эронлик ҳужумчиси Сардор Азмун клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабини огоҳлантирмай “Байер” билан шартнома имзолашга бориб, Санкт-Петербург клубининг тиббий қоидаларини бузди.

“Энди футболчини яхшигина жарима кутмоқда”, — деди “Чемпионат” манбаси.

Кеча “доришунослар” 2022 йилнинг ёзида эркин агентга айланадиган Азмун билан 2027 йилгача шартнома имзолаш бўйича келишувга эришганини расман эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Азмуннинг «Зенит» билан шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!