Азмун "Боруссия Д"да Обамейянгнинг ўрнини эгаллаши мумкин

"Ростов" клуби форварди Сардор Азмунга бир қатор иннлиз жамоалари жиддий қизиқиш билдиришаётган эди. Эътиборлиси, эронлик ҳужумчи учун "Боруссия Д" ҳам курашга қўшилди. 

ТАСС нашрининг хабари беришича, дордмунтликлар 21 ёшли футболчини жамоанинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгнинг давомчиси сифатида кўрмоқда. 

Маълумотларга кўра айни дамда Азмунга премьер лиганинг 8та клуби ва Лисабоннинг "Бенфика"си жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!