Азмун Шомуродовнинг жамоасига ўтмоқда

Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳужумчиси Сардор Азмун фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Таниқли инсайдер Никола Скиранинг маълум қилишича, эронлик футболчи ижара асосида “Рома”га ўтади.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, Азмунга “Милан”дан ҳам таклиф бўлган. Бироқ у “Рома” вариантини танлаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам ҳуқуқий жиҳатдан "Рома" футболчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool-Afzal
24/08/2023 17:37
Азмун безбет хужумчи как раз Моур шунакалани ёктиради.