Азмуннинг Эрондаги мол-мулки мусодара қилинади
Сардор Азмуннинг Эрондаги мол-мулки мусодара қилинади. Футболчи "сионистик режим ва террорчи АҚШ ҳукумати" билан алоқадорликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Фарс хабар бермоқда.
Манбага кўра, Эроннинг Гулистон вилояти бош прокурори 16 кишининг рўйхатга олинган мол-мулкини мусодара қилиш жараёни бошланганини эълон қилган, улар орасида Азмун ҳам бор. Бош прокуратуранинг таъкидлашича, "чет элдаги душман билан миллий хавфсизликка путур етказувчи ҳар қандай алоқа ва ҳамкорлик барча мол-мулкни мусодара қилишга ва қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқий санкцияларга олиб келади."
Аввалроқ ОАВ Азмун БАА сиёсатчилари билан тушган суратини эълон қилгани учун Эрон терма жамоасидан четлатилгани ҳақида хабар берганди.
Фикрлар