БАА чемпионати. "Шабаб Ал-Аҳли" йирик ҳисобда зафар қучди
БАА чемпионати дастлабки тури доирасидаги "Ажман" - "Шабаб Ал-Аҳли" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Ҳариб Суҳаил ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида Азиз Ғаниевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Игорь де Круз 67-дақиқада орадаги фарқни йириклаштирди. Легионеримиз мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.
Ушбу ғалаба натижасида дубайликлар онлайн турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди.
Фикрлар