Бадавлат клуб “Барса” юлдузидан юз ўгириб, Салоҳни танлади
Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби жорий ёзда шов-шувли трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Diario SPORT нашри маълумотига кўра, «Барселона» вингери Рафинья Диас Саудия чемпионатига кўчиб ўтишга яқин келган эди. Бироқ энди «Ал-Ҳилол» эътиборини «Ливерпуль»ни тарк этган юлдуз Муҳаммад Салоҳга қаратган.
Хабарларга қараганда, айнан мисрлик ҳужумчи ҳозир Саудия клубининг трансфер бозоридаги асосий мақсади ҳисобланади.
2025/26 йилги мавсумда Салоҳ барча мусобақаларда 41 та ўйинда қатнашиб, 12 та гол урди ва 10 та голли узатма берди.
Муҳаммад Салоҳ Мерсисайд клубидаги тўққиз йиллик фаолиятидан кейин жамоани эркин агент сифатида тарк этиши келишилган.

Фикрлар