Бадавлат “Реал” атиги 120 минг еврога янги ўйинчи олди

”Реал” раҳбарияти “Леганес” билан ҳимоячи Ламини Фати трансфери бўйича якуний келишувга эришди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манбага кўра, Ламини Фати Мадрид суперклуби учун тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлган.

“Қироллик клуби” режасига кўра, истеъдодли футболчи аввалига “Реал”нинг иккинчи жамоасида тўп тепади.

18 ёшли ҳимоячининг трансфери мадридликларга 120 минг еврога тушди. Футболчи билан ҳамкорлик шартномаси беш йилга тузилган.

Фати шу кунга қадар “Леганес”нинг иккинчи жамоасида ўйнаб келган. Унга аввалроқ “Валенсия” ҳам қизиқиш билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!