Бадиий гимнастикачиларимиздан медаллар шодаси!

Тошкентда ўтган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. 3 кун давом этган қизиқарли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 10 та олтин ва 7 та кумуш медалларига сазовор бўлишди. Қайд этиш жоиз, дастлабки кун гуруҳ машқи дастурида қизларимизнинг қўлга киритган олтин медали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этган эди: 

Олтин медал:

Катталар:

Тахмина Икромова, булава 
Тахмина Икромова, тўп 
3 тасма ва 2 тўпдаги гуруҳ машқи
Гуруҳ машқининг кўпкураш дастури 
Ўзбекистон терма жамоаси (умумий очколар бўйича)

Ёшлар:

5 булавадаги гуруҳ машқи
5 ҳалқадаги гуруҳ машқи 
Гуруҳ машқининг кўпкураш дастури
Лола Джураева, тўп
Виктория Никифорова, ҳалқа

Кумуш медал:

Катталар:

Тахмина Икромова, тасма
Наталя Усова, булава
Тахмина Икромова, кўпкураш 
5 ҳалқадаги гуруҳ машқи 

Ёшлар:

Мишел Нестерова, тасма 
София Усова, булава 
Ўзбекистон терма жамоаси (умумий очколар бўйича)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!