Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Ҳалоков... Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркиби маълум

  • 10 сентябрь, 2023, 17:53
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 23 сентябрь - 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ҳанчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари ўтказилади.

Мусобақа дастуридан бокс бўйича беллашувлар ҳам ўрин олган. Мазкур ўйинлар Париж Олимпиадасига лицензия бериши билан аҳамиятли ҳисобланади.

Ўзбекистон бокс федерациясида раҳбарият, терма жамоалар бош мураббийлари ва мураббийлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Ҳанчжоудаги мусобақада қатнашадиган боксчиларимиз номи маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, бокс бўйича терма жамоамиз Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халоков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Хабибуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов

Бош мураббий: Тўлқин Қиличев
Катта мураббийлар: Стейнерс Тиссерт Хуан Энрике, Раҳматжон Рўзиохунов
Мураббийлар: Ли Эчеверия Хулио, Фаррух Қиличев, Моралес Монтеро Хесус Альберто, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Зиятдинбек Тойгонбоев, Ергали Ярашов.

Шифокор: Комилжон Расулов.


Аёллар:

-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова

Бош мураббий: Элшод Расулов
Мураббийлар: Тимур Ахбаев, Анна Сидорова, Ислом Тожибоев.

Менежер: Зоҳидхўжа Адҳамхўжаев

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!