Баҳодир Жалолов ҳам профессионал боксда фаолиятини давом эттиради (видео)

TIGGO 2 PRO

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда ”Uzbek Tigers” аъзоси Баҳодир Жалолов энди фаолиятини профессионал рингда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда боксчи ўзининг Инстаграм ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилган.

У профессионал рингдаги илк жангини жорий йилнинг апрел ойида ўтказишни режалаштирмоқда. Ҳозирча рақиб кимлиги маълум эмас.

Баҳодир Жалолов шу вақтгача терма жамоамиз сафида Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳамда Рио-2016 Олимпиадасида сингари нуфузли турнирларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган.

У сўнгги марта ҳаваскорлар боксида 1 март куни “Uzbek Tigers” жамоаси сафида ўтказиб, +91 кг вазн тоифасида “Colombia Heroicos” жамоаси аъзоси Кристиан Салкедони мағлубиятга учратган эди.

> Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов 10 март куни профессионал рингда дебют қилади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!