Баҳрайн-2025. Ҳамюртларимиз кунни 11 та медал билан якунлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, айни кунларда Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон делегацияси бугунги баҳсларни муваффақиятли тугатди. Кун давомида спортчиларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғаришди.

Олтин:
- Аваз Анваров (ММА, -50 кг)
- Аҳаджон Мухторов (таеквондо WТ, -73 кг)
- Рушанахон Равшанова (таеквондо WТ, -55 кг)

Кумуш:
- Иброҳим Ботиров (ММА, -55 кг)

Бронза:
- Камронбек Қодиров (ММА, -65 кг)
- Абдулборий Абдуғофуров (ММА, -70 кг) 
- Шодиёна Раҳмонова (енгил атлетика, 400 метрга тўсиқлар оша) 
- Абдураҳмон Мамажонов (енгил атлетика, узунликка сакраш) 
- Достон Абдувалиев (муай-тай, -45 кг, У15)
- Шаҳруз Давронов (муай-тай, -45 кг, У15)
- Жасмина Очилова (муай-тай, -45 кг, У15)

Айни пайтда делегациямиз 9 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза медаллари билан Хитойдан кейин умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда кетмоқда. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!