Баҳрайн-2025 қаҳрамонлари тақдирланди!
Жорий йилнинг 22-31 октябрь кунлари Баҳрайн мезбонлик қилган III Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли иштирок этиб, 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида мазкур мусобақада совриндор бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийларига давлат томонидан кўзда тутилган бир марталик пул мукофотлари тақдим этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Спорт бўйича вакили Одил Абдурахманов, шунингдек, Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, мусобақада шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз ва уларнинг яқинлари иштирок этишди.
Тантанали ёпилиш маросимида Осиё ёшлар ўйинларининг келгуси мезбони сифатида топширилган Осиё Олимпия кенгаши байроғи МОҚ биносига ўрнатилди. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар