Баҳрайн термаси устози: Дуранг адолатли натижа бўлди
Ads

Очилиш учрашувида БАА ва Баҳрайн терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди ва унда кучлар тенг келди - 1:1. Беллашувдан сўнг баҳрайнликлар устози Мирослав Соукуп ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашувдан олдин кимдир дуранг бўлишини айтганида, бунга рози бўлар эдим. Одамлар бизга омад кулиб боқди деб ўйламоқда, чунки БАА яхши жамоа ва илк бўлимда яхши ўйин намойиш этди. Менимча, бу натижа албатта яхши.

Танаффусида йигитлар билан гаплашганимдан сўнг иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди, аммо биз БААдан керагидан кўп қўрқиб юбордик назаримда. Футболчиларим хато қилишдан қўрқиб ҳаракат қилишди.

Умуман олганда ўйинни кўриб, 1:1 ҳисоби адолатдаг бўлди дейишим мумкин.