Бакка нега "Вильярреал"ни танлаганини айтди

Мавсумлар оралиғида Испаниянинг “Вильярреал” клубига кўчиб ўтган колумбиялик форвард Карлос Бакка нега айна ушбу жамоани танлаганини айтиб ўтди.

“Ҳали жаҳон чемпионати бошланмасдан туриб “Вильярреал”га қайтишимни сезардим. Менга кўплаб таклифлар бўлди, улар орасида хатто Чемпионлар илагсида иштирок этадиган жамоалар ҳам бор эди. Аммо, “Вильярреал”га ўтишмни оилам истади. Бундан ташқари мен ушбу жамоада яна аввалгидек юқори даражада тўп сура бошлаган эдим. Мен “Милан”да қолишим ҳам мумкин эди. Гаттузо ва Леонардо мени жамоада қолишимни исташди. Аммо, мен кетишга қарор қилдим”, - дейди Бакка.

Эслатиб ўтамиз, “сариқ сув ости кемаси” Баккани жорий ёз “россонирелар”дан 7 миллион еврога харид қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!