Бальде: "Осасуна"га қарши ўйин жуда қийин кечди"

CHERY AUTO

"Барселона" жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде Ла Лиганинг 17-тури доирасида "Осасуна"га қарши баҳсдан (2:0) сўнг ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Учрашувда "кўк-анорранглилар" вингери Рафинья дубль муаллифи бўлди.

— Ўйин жуда қийин кечди. "Осасуна" тартибли ҳимоя қилади, деярли бўш ҳудуд қолдирмайди, шунинг учун вазиятлар яратиш осон бўлмади. Яхшиямки, сабр қилдик, тўғри қарорлар қабул қилдик ва икки бор гол уришга муваффақ бўлдик. Ҳар бир ўйинда мақсад сари олға интилишда давом этяпмиз, — дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди испаниялик ҳимоячи. 

Айни пайтда "Барселона" турнир жадвалида Мадриднинг "Реал" жамоасини 7 очкога ортда қолдириб кетмоқда. "Қироллик клуби" ўз учрашувини якшанба куни ўтказади, уларнинг рақиби "Алавес" бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!