Банашак: "Биз чемпион жамоамиз, 5 та гол урганимиздан хурсандман!"
“Ақсу” жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида битта гол ва ассист қайд этган Пшемислав Банашак ўйинга оид фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ўртоқлик ўйини эди, шундай бўлса-да, 5 та гол урганимиздан хурсандмиз. Бизда яна кўпроқ тўп киритиш учун имкониятлар бўлди. Бугун қўполликлар ва карточкалар ҳам кўп бўлди, бу футбол. Мавсумга тайёргарлик жараёнини давом эттираётганимизни унутмаслик керак.
"Пахтакор"да ўйнаётганимдан бахтиёрман. Бизда яхши жамоа мавжуд. Янги мавсумга яхши ҳозирлик кўришга интиляпмиз. Биз чемпион жамоамиз. Ҳаракатларим билан ҳар бир ўйинда ғалабага ёрдам беришга уринаман", - деди польшалик ҳужумчи.
Маълумот ўрнида, "Пахтакор" - "Ақсу" учрашувида 5:2 ҳисоби қайд этилди ва унда "шерлар" ғалабани қўлга киритди.
Фикрлар