
Барибир бизда ўйнамайсан!
“Челси” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида клубни биринчилардан бўлиб тарк этадиган ўйинчи номини маълум қилди.
Клуб марказий ҳимоячи Трево Чалоба бўйича ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр.
The Athletic нашрининг маълум қилишича, футболчининг ўзи жамоада қолиб, асосий таркибга кириш учун курашмоқчи. Чунки Чалобанинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади.
Аслида 24 ёшли футболчига ўтган йили А Сериянинг бир неча жамоаларидан таклиф бўлганди. Қолаверса, “Бавария” ҳам Чалобани ўз сафига қўшиб олишга уринган. Бироқ Трево жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани маълум бўлгач, трансфер барбод бўлганди.
Комментарии