"Барса" Альварес учун икки футболчидан воз кечади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» клуби ҳали ҳам Хулиан Альваресни жамоага қўшиб олиш ғоясидан воз кечмаган. Каталония жамоаси президенти Жоан Лапорта аргентиналик ҳужумчини жуда муносиб харид, деб ҳисобламоқда. 

Клуб ичида ҳам Альвареснинг трансфер амалга ошиши учун қилган ҳаракатлари юқори баҳоланмоқда. Футболчининг ўзи ҳам очиқ-ойдин тарзда жамоасини ўзгартириш истагини билдирганди, аммо «Атлетико» бу масалада жиддий музокараларга киришишдан бош тортди.

El Nacional нашри маълумотларига кўра, «Барселона»нинг Хулиан Альваресни олиш бўйича режаси қишки трансфер ойнасини кутишни ўз ичига олади. Асосий молиявий манбалардан бири сифатида ҳимоячи Алехандро Бальдени сотиш варианти кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ярим ҳимоячи Френки де Йонг билан ҳам хайрлашиш эҳтимоли йўқ эмас. Мана шу икки футболчи трансфери орқали тушадиган маблағлар Альваресни сотиб олиш харажатларини қоплашга хизмат қилиши мумкин.

Шу тариқа, «Барселона» қишки трансфер даврида 26 ёшли Хулиан Альварес учун яна бир бор уриниб кўриши эҳтимолдан холи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!