“Барса” Анчелоттининг камчиликларини очиб ташлади!
Испания чемпионатининг 11-турида “Реал” ўз майдонида “Барселона”дан 0:4 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради.
Бу мағлубият клуб раҳбариятида италиялик бош мураббий Карло Анчелоттига қарши мутасаддилар борлигини кўрсатиб қўйди.
Анчелотти мадридликларга Испания ва Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигини олиб берганига қарамай, унинг кетишини талаб қиладиганлар ҳам чиқмоқда.
Relevo нашри “Қироллик клуби”нинг бир неча мулозимлари Анчелоттининг иш услубига қарши чиқмоқда. Манбага кўра, уларга жамоанинг кун тартиби, мураббийнинг ёш ўйинчилар, хусусан, жамоадан кетиш пайига тушиб қолган Арда Гюлерга ишонч билдирмаётгани ёқмаяпти.
Раҳбариятдагилар тажрибали мураббийнинг ўтган йиллардаги муваффақиятларига қарамай, энди ўз лавозимини топшириш вақти келганини таъкидлаяпти.
Анчелотти — Европа Чемпионлар лигасида беш маротаба (икки марта “Милан” ва уч маротаба “Реал” билан) ютган ягона мураббий ҳисобланади. Бундан ташқари, италиялик мутахассис ўз жамоаларини Европа Чемпионлар лигасининг финалига олти маротаба (2003, 2005, 2007, 2014, 2022, 2024 йиллар) олиб чиқиб, ўзига хос рекорд ўрнатган.
Фикрлар