“Барса” Ансу Фатига хунук хабар айтди

“Барселона” раҳбарияти ўтган мавсумни ижара асосида “Брайтон”да ўтказган Ансу Фати бўйича режасини ўзгартириб, 21 ёшли футболчига жамоа сафида ўзини кўрсатиш учун имкон беришга қарор қилган эди.

Каталония суперклуби матбуот хизматининг маълум қилишича, Ансу Фати мавсумолди тайёргарлик машғулотларининг бирида оёғидан жароҳат олган.

Энди Ансу Фати тайёргарлик кўриш ўрнига консерватив даво усули орқали жароҳатдан қутилиш бўйича ишлайди. Тикланиш жараёни қанча вақт олиши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

 Клуб тарбияланувчиси бўлган Ансу Фати ўз даврида Лионель Мессининг вориси сифатида эътироф этилган. Ёш ўйинчи зўр натижаларни қайд этгани ҳам бор гап. Бироқ кейинчалик кетма-кет оғир жароҳат олган ҳужумкор футболчи ҳали ҳам ўзи кўрсатган юқори даражага чиқа олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
25/07/2024 15:06
Сотиш керак бу брлани, барибир Барсага тортмайди.