“Барса” армонда
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ёзги трансферлар вақтида жамоа таркибини кучайтириш борасида бош қотирмоқда.
Каталонияликлар молиявий вазиятдан келиб чиқиб, асосан эркин агентга айланган машҳур ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олмоқда. Айни пайтда “Барса” мутасаддилари “Манчестер Сити” етакчиларидан Илкай Гюндоған трансферини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Бироқ, манбаларнинг таъкидлашича, германиялик футболчи каталонияликларнинг хафсаласини пир қилиши мумкин.
- Илкай Гвардиола клуб раҳбариятидан янги шартнома сўрашини инобатга олиб, жамоада қолишни мўлжаллаяпти. “Барселона” эса германиялик футболчига иккинчи вариант бўлиб қолади. Агар “шаҳарликлар” Гюндоғанни сақлаб қолмоқчи бўлса, ҳали имконият етарли, - деб ёзмоқда таниқли журналист Кристиан Фальк.
Фикрлар