“Барса” ашаддий рақиб – “Реал”нинг катта трансферини барбод қилади

aaaa

Килиан Мбаппени қўлга киритган “Реал” келаси ёзда яна бир катта трансфер бўйича иш бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Мадридликлар “Байер”ни Бундеслига чемпионлигига эришишида катта хизмат кўрсатган Флориан Вирцни олиб келмоқчи.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, “Барселона” раҳбарияти ашаддий рақиб бу трансферни амалга оширишига ҳалақит қилмоқчи. 

Манбага кўра, каталонияликлар ҳам анчадан бери Вирцни кузатиб келяпти. “Барса” спорт директори Деку Леверкузен клубидаги ҳамкасби  Саймон Рольфес билан дўстона муносабатга эга.

Каталонияликлар ана шу алоқаларга асосланган ҳолда 21 ёшли ҳужумкор футболчини “Барселона”га олиб келишга умид қиляпти.

Трансфер бўйича экспертларнинг таъкидлашича, “Барса”га ўз режасини амалга ошириш осон бўлмайди. Чунки леверкузенликлар ўз юлдузини 150 миллион евродан камига қўйиб юбормайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!