“Барса” айёрона режа тузиб қўйди

“Барселона” спорт директори Деку жамоага “Атлетик” футболчиси Нико Уильмсни олиб келиш бўйича ишларни тўхтатгани йўқ.

Бироқ, Европа чемпионатида ишончли ўйин кўрсатаётган 21 ёшли футболчига “Челси”, “Ливерпуль”, ПСЖ ва “Бавария” ҳам даъвогарлик қилаётгани трансферни қийинлаштирмоқда.

Каталония клуби мутасаддилари Нико Уильямс қўлдан чиққан тақдирда, бошқа режани амалга оширадиган бўлди.

Унга кўра, “Барса” раҳбарияти Мексиканинг “Толука” клубида ўйнаётган уругвайлик ҳужумкор футболчи Максимилиано Араухони ҳам Европага олиб келишга қарши эмас.

Спорт директори Деку 24 ёшли футболчини кузатиб бормоқда ва “Толука” билан мунтазам алоқани ушлаб турибди.

Таъкидлаш жоизки, Араухонинг трансфери каталонияликларга анча арзонга тушади. Бу ўйинчи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!