“Барса” бешта футболчига чиқиш эшигини кўрсатди

“Барселона” молиявий аҳволни ўнглаш учун бир неча футболчиларини сотиб юборишга қарор қилди. Каталонияликлар бир неча йиллардан бери клуб иқтисодиётини ўнглаш учун курашиб келади.

Клуб хўжайини Жоан Лапорта спорт директори Декуга ўйинчилар савдосидан клуб ғазнасига камида 80 миллион евро тушириш топшириғини берди.

Diario Sport нашриги кўра, Деку ёзда сотиб юбориладиган футболчилар рўйхатини тузиб қўйган ва мавсумдан кейин режасини амалга ошириш ҳаракатларини бошлайди.

Манбага кўра, клуб ҳимоячилардан Эрик Гарсия ва Андреас Кристенсен, ярим ҳимоячилардан Френки де Йонг ва Пабло Торре, шунингдек, ҳужумкор футболчи Ансу Фатини сотиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!